Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиянинг "Светофор" компанияси Ўзбекистонда дўконлар очади
12.12.2022 21:18,  
166

Россиянинг "Светофор" дискаунтери Ўзбекистонда ўзининг илк шохобчаларини очади. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси матбуот хизмати хабар қилди.

Дискаунтер - бозордан паст нархларга эга ва кенг турдаги товарларни сотадиган дўкон.

Қайд этилишича, биринчи дўконнинг очилиши 14 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Эртаси куни Фарғона ва Андижонда яна 2 та шохобча очилади.

Савдо ваколатхонасининг маълум қилишича, "Светофор" Россиядаги энг йирик иқтисодий тоифадаги чакана савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. 2009 йилда ташкил этилганидан бери компания арзон нархларда товарлар таклиф қилувчи 3 мингга яқин дўконга эга.

Россия бозоридан ташқари, дискаунтер Беларус ва Қозоғистонда ишлайди. Бундан ташқари компания "Mere" бренди остида Европа Иттифоқи ва Буюк Британияда 50 дан ортиқ дўконларини бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг яна бир савдо тармоғи - Fix Price Ўзбекистонда тўғридан-тўғри ишлашни тўхтатиб, франчайзинг асосида фаолият юритувчи жойлар рўйхатини сезиларли даражада кенгайтирди. Агар ёзда уларнинг сони 3 та бўлган бўлса, ҳозир улар 19 тага етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан