Bloomberg шарҳловчиси Жек Фарчининг сўзларига кўра, Лондон металл биржаси (LME) томонидан Россия тоғ-кон саноатига қарши мумкин бўлган санкциялар глобал пўлат саноати учун зарба бўлиши мумкин.
"Лондон металл биржаси томонидан Россиядан етказиб беришни тақиқлаши пўлат саноати учун сейсмик ҳодиса бўлиб, дунёдаги бир қатор йирик компанияларни асосий жаҳон бозоридан чиқариб юборади", деб ёзади у.
Мутахассиснинг эслатишича, биржа ҳали бундай қарорга келмаган, бироқ россия металинини тақиқлаш имконияти ҳақидаги расмий уч ҳафталик муҳокама аллақачон бошланган.
Фарчининг эслатишича, Россия барча никель захираларининг қарийб 9 фоизини, алюминийнинг 5 фоизини ва миснинг 4 фоизини ташкил қилади.
Демак, санкциялар тасдиқланса, улар, жумладан, Русал билан шартнома тузган Швейцариянинг Glencore Plc. компанияси учун ҳам бош оғриғига айланади.