Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда учта самолёт миналаштирилгани ҳақида аноним маълумот олди
5.03.2020 15:31,  
248

Биринчи маълумотни Санкт-Петербургдан Симферополга учаётган самолёт олди. Самолётда бомба борлиги ҳақида аноним хабар келганидан сўнг, бортида 124 йўловчиси билан шошилинч равишда Ростов-На-Дону аэропортига қўнди. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Шереметьеводан Омскка парвоз қилаётган Airbus А320 самолёти ҳам миналаштирилгани ҳақида хабар келди. Aниқланишича, ушбу хабарга қарамай, самолёт экипажи йўналишни ўзгартирмасликка ва белгиланган аэропортга қўнмасликка қарор қилган.

Хавфли хабарни олган яна бир самолёт Шереметьеводан парвоз қилаётган Sukhoi SuperJet-100 бўлди. Борт Коми шаҳрига фавқулодда қўнди.

Умуман олганда, охирги пайт Россиянинг кўплаб шаҳарларидаги суд бинолари, метро станциялари, самолётлар, мактаблар, болалар боғчалари, савдо марказлари, ҳатто бир марта "Останкино" телевизион маркази ҳам "миналаштирилган". Дастлабки маълумотларга кўра, барча аноним таҳдид сигналлари тасдиқланмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан