Россиянинг халқаро захиралари бир ҳафта ичида 4,5 миллиард долларга ёки 0,8 фоизга ошиб, 2023 йил 6 январь ҳолатига кўра 582 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради Марказий банк.
"Халқаро захиралар 2023 йил 6 январдаги кун якунига кўра, ижобий қайта баҳолаш таъсирида бир ҳафта ичида 4,5 миллиард долларга ёки 0,8 фоизга кўпайиб, 582 миллиард долларни ташкил этди", — деди регулятор.
Қайд этилишича, 30 декабрь ҳолатига кўра халқаро захиралар 577,5 млрд. Бир ҳафта олдин 0,7 фоизга (4,2 миллиард) қисқариш кузатилган эди.
Халқаро захиралар — бу хорижий валюта активлари, монетар олтин, махсус қарз олиш ҳуқуқи, Халқаро валюта жамғармасидаги (ХВФ) захира позицияси.