Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Росстат: 2022 йилда Россияда инфляция 11,9% ни ташкил этди
14.01.2023 13:37,  
8

2022 йил декабрь ойида Россияда инфляция ноябрдаги 0,37 фоиздан, октябрдаги 0,18 фоиздан ва сентябрдаги 0,05 фоиздан 0,78 фоизгача тезлашди. Бу ҳақда Росстат маълумотларига таяниб, "Интерфакс" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, декабрь ойида инфляциянинг тезлашиши ҳукумат томонидан 2023 йил 1 июлдан 2022 йил 1 декабрга кўчирилган уй-жой коммунал хизматлар тарифларининг индексацияси (9 фоиз доирасида) билан изоҳланади. Шу билан бирга, ўтган йилнинг декабрь ойида инфляция таҳлилчилар прогнозларидан паст бўлган.

Умуман олганда, Росстат маълумотларига кўра, 2022 йилда Россия Федерациясида инфляция 2021 йилда 8,39%, 2020 йилда 4,9% ва 2019 йилда 3,0% дан кейин 11,94% ни ташкил этди.

Қайд этилишича, 2022 йилда инфляция 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлган – кейин у 12,9 фоизни ташкил қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан