Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рўзадорлар учун таом тайёрлашда нималарга эътибор қаратиш лозим?
6.04.2022 19:52,  
174

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича эълон қилинган тавсиялар саҳарлик ва ифторлик учун таом тайёрлашга доир маслаҳатларни ҳам ўз ичига олади! Жумладан:

Ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сарёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш керак.  

Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг! Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт ҳамда балиқ маҳсулотлари, шўр бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газаклар, майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар, соуслар шулар жумласидандир.  

Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.  

 Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан