Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия 2020 йилда Ўзбекистондаги темир йўл йўналишларини электрлаштиради
17.10.2019 14:58,  
155

“Россия темир йўллари” компанияси келаси йили Ўзбекистондаги Бухоро-Урганч-Хива темирйўл йўналишини электрлаштиради. Бу ҳақда РТЙ бош директорининг биринчи ўринбосари Александр Мишарин Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар темирйўл транспорти Кенгашининг 71-йиғилишида журналистларга маълум қилди.

“Бу кейинги йил бўлади. Умид қиламанки, жуда яқин орада шартнома имзолаймиз. Ҳозир унинг қийматини аниқлаштиряпмиз”, деган у.

Ўтган сентябр ойида айни компания Ўзбекистондаги инфратузилмалар лойиҳасида қатнашишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар темирйўл транспорти Кенгаши 1992 йил 14 февралда МДҲ давлатлари темирйўл транспортини кузатиб бориш ҳақидаги ҳукуматлараро шартнома билан тузилган. Кенгашга Ҳамдўстликка аъзо барча давлатларнинг темирйўл соҳасидаги бошқарув органлоари раҳбарлари кирган. Шунингдек, унинг ишида Болтиқбўйи мамлакатлари, Болгария ва Финландия ҳам иштирок этади. Кенгаш бир йилда икки марта йиғилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан