Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рубль курси етти ой мобайнида илк марта ўзининг энг қуйи нуқтасига тушиб кетди. Бунинг асосий сабаби нима?
20.12.2022 18:18,  
76

Россия нефтига нисбатан тақиқ ва санкциялар натижасида етти ойдан кўпроқ вақт давомида рубль курси ўзининг энг қуйи поғонасига тушиб кетди. Ҳафта бошидаги пасайиш Россия етакчиси Владимир Путиннинг Беларусга ташрифи чоғида содир бўлди. Ушбу ташриф аксарият сиёсатчилар томонидан Путиннинг иттифоқдошига Украинага қарши янги фронт очиш ҳамда қуруқликдаги ҳужумлар кўламини кенгайтириш мақсадида босим ўтказишга асослангани айтилди. Душанба куни Гринвич вақти билан 1515 даги ҳолатга кўра, рубль долларга қараганда 4.3 фоизга заифлашди ва 67.41 ни ташкил этди. Сал аввалги 68.48 ҳолатига нисбатан кузатилган пасайиш миқдори май ойидан бери энг юқори кўрсаткичга етди. Шунингдек, валюта савдо жараёнларида еврога нисбатан 3.8 фоизга ва юанга қараганда 3.9 фоизга қийматини йўқотиб, июль бошидан бери энг паст нуқтасига келиб туташди.

Декабрь ойида рубль деярли 10 фоизга тушиб кетди. Алфа Sапитал таҳлилчиси Юлия Мелникованинг фикрича, бу пасайиш нефть эмбаргоси ва бир неча мамлакатлар томонидан қўлланилаётган нархлар чеклови туфайли содир бўлмоқда. Ушбу жазо чоралари Россиянинг нефть экспортидан оладиган  даромадларига жиддий таъсир қилмоқда. Бу эса импортнинг секин-аста тикланиши баробарида бюджет тақчиллигини ошириши тўғрисидаги хавотирларни келтириб чиқаради. “Санкциялар риторикаси миллий валютамиз учун ҳам салбий оқибатларни юзага келтириши билан хавотирлидир”, - дея қўшимча қилди Юлия Мелникова.

Европа Иттифоқи етакчилари ўтган ҳафтада Москвага қарши тўққизинчи санкциялар пакетини қўллашга келишиб, яна 200 га яқин россияликларни қора руйхатга киритишди. Шунингдек, Россиянинг тоғ-кон саноатига сармоя киритишни мутлақо чеклашди. Таҳлилчилар, экспортчилар солиқ мажбуриятларини тўлаш мақсадида хорижий валюта тушумларини рублга айлантириши ва келгуси ойда миллий валютани бу орқали қўллаб-қувватлаш мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Аммо рублнинг янги диапазонга ўтиб, 65 чегарасидан ҳам қуйироққа тушиб кетиш хавфи сақланиб турибди.

“Нефть савдосидаги янги солиқлар ва дивидентлар яқин орада кичик ўсиш тўғрисидаги прогнозларни оқлайди”, - дейди Лоsко Инвест  раҳбари Дмитрий Полевой.

Россиянинг асосий экспорти учун глобаль эталон бўлган Брент нефти 1.8 фоизга ошиб, бир баррель учун 80.5 долларни ташкил қилди.

“Экспортчилар томонидан мажбурий солиқ ва дивидент тўловлари ва бошқа жараёнлар туфайли рубль курси 65 дан юқорилигича сақланиб қоладиган бўлса, яқин орада 65-70 оралиғига ўтишини тахмин қилса бўлади”, - дейилади СберSИБ Инвестмент Ресеарч прогнозларида. Россия марказий банки эса инфляция хавфи ортиб бораётганини эътироф этган ҳолда, асосий фоиз ставкасини 7.5 фоизга ушлаб туришга ҳаракат қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан