Рулда ухлаб қолган ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Рулда ухлаб қолган ҳайдовчи икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Фото: yxhbb.uz

29 апрел, чоршанба куни М-39 "Тошкент-Термиз" автомагистралининг Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган қисмида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлигини хизматининг маълум қилишича, М-39 йўлининг 976 кмда, Жиззах вилояти Пахтакор туманида 1995 йилда туғилган Б.Э. бошқарувидаги "Матиз" автомашинаси соат 18:00 ларда йўлнинг ўнг четига чиқиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодисага ҳайдовчининг йўлда ухлаб қолгани сабаб бўлган.

Натижада, ҳайдовчи Б.Э. ва йўловчи вояга етмаган, 2007 й.т. З.Э. воқеа жойида вафот этишган.

Автомашина салонида бўлган йўловчилар: 35 ёшли М.М., 14 ёшли У.Э., 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. лар тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.