Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Русал» Бучадаги қотилликларни тергов қилишга чақиради
8.04.2022 09:32,  
175

Financial Times жума кунги сонида Русал Украинадаги уруш жиноятларини тергов қилишга чақириқ берган биринчи рус компанияси бўлганига эътибор қаратади. Бу ҳақда BBC news манбаси хабар бермоқда.

Бошқа кўплаб йирик рус экспортчилари ва унинг асосчиси Олег Дерипаскадан фарқли ўлароқ, Русал санкциялар остида эмас. Уруш ва жаҳон ҳамжамиятининг унга бўлган муносабати компаниянинг таъминот занжирларига зарар етказди.

«Украинанинг Буча шаҳридан келган хабарлар бизни ҳайратда қолдирди. Биз бу жиноятни ҳар томонлама текшириш керак, деб ҳисоблаймиз. Биз ушбу жиноятнинг холис тергов қилиниши тарафдоримиз ва айбдорларни қаттиқ жазоланишини талаб қиламиз», дейилади у Русал директорлар кенгаши раиси Бернард Зонневелднинг баёнотида.

Компания шунингдек, «инсонларнинг бебаҳо ҳаётини сақлаб қолиш ва нормал ҳаётга қайтиш учун можарони эрта тинч йўл билан ҳал қилишга» чақиради.

Шу билан бирга, 6 апрель куни эълон қилинган баёнотда Буча воқеалари бўйича у ёки бу томонни аниқ айбловлар мавжуд эмас.

Киев рус қўшинларини тинч аҳолини ўлдиришда айблайди, Москва эса бу айбловларни доимо рад этиб келмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан