Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Русча сценарий(ми)" - Лукашенко мамлакат конституциясини ўзгартиришни таклиф қилди
4.08.2020 13:55,  
512

Беларус президенти Александр Лукашенко келгуси беш йил ичида мамлакат конституциясини ўзгартириш бўйича республика референдумини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Лукашенконинг янги сайловолди дастурида айтилган.

"Белорусимиз ўзгаргани сайин биз ҳам ўзгардик. Белорусликларнинг мамлакат тақдири учун жавобгарликни олишга тайёрлиги аниқ ва бу масъулият даражасини одамларнинг ўзлари белгилайди. Аммо қонунга кўра. Кўчаларда ва майдонларда эмас, балки ҳуқуқий муносабатлар орқали белгилайди. Келинг, Конституциядан бошлаймиз" , - таъкидлади Лукашенко сешанба куни «Звязда» газетасида эълон қилган мурожаатида.

Амалдаги давлат раҳбари "беларуслар ўзларининг ҳуқуқлари, бурчлари, эркинликлари ва мажбуриятларини, шунингдек, умумхалқ референдуми пайтида давлат ҳокимияти ваколатларини ўзлари белгилайдилар" деди.

9 август куни Беларусда президент сайловлари бўлиб ўтади. Муддатидан олдин овоз бериш сешанба куни бошланади ва 8 августгача давом этади. Амалдаги давлат раҳбаридан ташқари, "Ҳақиқатни гапиринг" жамоат ҳаракатининг ҳамраиси Андрей Дмитриев, Беларус парламенти қуйи палатасининг собиқ депутати Анна Канопатская, Светлана Тихановская, Социал-демократик «Храмада» партияси раиси Сергей Черечен ҳам президентлик учун курашмоқда. Икки ариза берувчига - ҳибсга олинган «Белгазпромбанк» нинг собиқ раиси Виктор Бабарико ва "Hi-Tech Park" нинг собиқ раҳбари Валерий Цепкало рўйхатдан ўтмаган. Айнан улар "Европанинг сўнгги диктатори" учун асосий рақиб сифатида кўрилаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан