Фойдаланувчилар Жо Байденнинг Instagram'даги пости остида Россия байроғи билан изоҳ қолдирган. Бу ҳақда Lenta.ru нашри хабар бермоқда.
Россиялик фойдаланувчилар АҚШ президенти Жо Байденнинг Instagram ижтимоий тармоғидаги аккаунтига "ҳужум қилишди". Унинг саҳифасида эълон қилинган сўнгги хабарлар остида улар Россияни қўллаб-қувватловчи хабарларни жойлаштирдилар.
Давлат раҳбари АҚШ Олий суди судяси ёрдамчиси Кетанжи Жексон лавозимига тайинлангани ҳақида фикр билдирган нашр остида россиялик фойдаланувчиларнинг кўплаб шарҳлари пайдо бўлди.
Америка Қўшма Штатлари Президенти пости остида кўплаб фойдаланувчилар изоҳларда Россия байроғи тасвирларини қолдиришди шунингдек, Россия мадҳияси матнидан парчаларни чоп этишди.