Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Азимов Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имзоланган ҳужжатлар ҳақида фикр билдирди
25.05.2017 21:05,  
18

2017 йил 25 май куни Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича тўртинчи ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазир ўринбосари Туғрул Туркеш ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривошлантириш масалалари муҳокама қилишди.

"Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда ўзбек-турк бизнес-форуми якунлари бўйича тикувчилик, электротехника, фармацевтика, қурилиш ҳамда банк соҳасиларига оид, умумий қиймати 2 млрд доллардан ортиқ 30 та лойиҳалар бўйича ҳужжатлар тўплами ва битимлар имзоланди" — деди бош вазир ўринбосари Рустам Азимов.

"Ҳукуматлараро комиссия йиғилишларини ўтказилиши узоқ муддатли танаффуздан сўнг мамлакатимиз президентларининг эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий қадам бўлди", — деб таъкидлади Туркия Бош вазир ўринбосари Туғрул Туркеш.

Туркия Бош вазир ўринбосари Т.Туркешнинг сўзларига кўра, эришилган келишувлар туфайли 2017 йилда икки томонлама товар айланмасини 1,4 млрд $га етказиш имконини беради. 2016 йил якунларига кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси 1,2 миллиард долларни ташкил қилган. 

"Яна бир устувор йўналишлардан бири бу туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш" — деб қўшимча қилди Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Р.Азимов. Ўзбекистон қадимий шаҳарларида замонавий меҳмонхона комплексларини қурилиш, саёҳлик инфратузилмани ривожлантириш, туризм соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида келишувларга эришилди.

Ўзбекистон томони маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда туркиялик инвестициялар иштирокида 441 та корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 94 таси тўлиқ Туркия сармояси асосида ташкил қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йил ноябр ойида Самарқандда Туркия президенти Т.Эрдўғон Ўзбекистон президенти Ш.Мирзиёев билан учрашув ўтказилган эди. Шу ерда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича "йўл харитаси" муҳокама қилинган эди.

2017 йил 26 феврал — 2 март кунлари Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Р.Азимов бошчилигидаги делегация Туркияга амалга оширилган ташриф давомида иқтисодиётнинг турли соҳалар бўйича 1 млрд $дан ортиқ бўлган шартномалар имзоланган эди. Охирги комиссия йиғилиши 2008 йилда Анқара шаҳрида ўтказилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан