Рухсатномасиз тонировка учун жарима миқдорига ўзгартириш киритилади

Рухсатномасиз тонировка учун жарима миқдорига ўзгартириш киритилади

“Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 126-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида” қонун лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжатга кўра, МЖТКнинг 126 – моддасини қуйидаги таҳрирда баён этиш таклиф этилган.

“126-модда. Кўзгусимон ойнали, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш, шунингдек транспорт воситалари ойналарини рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш)

Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ойнали, теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, худди шунингдек транспорт воситаларининг орқа ёки олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш), –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади;

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Транспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарини тегишли рухсатномасиз тусини ўзгартириш (қорайтириш), –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.”

Ҳужжат 17 октябргача муҳокама қилинади.