Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Сафимизни тозалаш – биринчи навбатда бизнинг ўзимизга керак» – ИИВ матбуот котиби
24.06.2020 18:40,  
423

Бугун «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган жамоатчилик мулоқотида ички ишлар органлари фаолияти муҳокама қилинди.

Унда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов қуйидагиларни маълум қилди:

— Яқинда Андижон шаҳрида, ундан аввал Чироқчи туманида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноят — кечириб бўлмас ҳолат, тизим шаънига тушган катта доғ. Бундан кейин ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бу доғлар камчилигимиз ҳақида эслатиб туради.

МАВЗУГА ДОИР: «Противогаз кийдириб, қийноққа солди ва пичоқ билан қўрқитди» – Чироқчилик ИИБ ходимлари қотилликни яшириш учун гувоҳларга босим ўтказди​

Андижонда ИИБ ходимлари томонидан қийноққа солинган фуқаро вафот этди (видео)

Лекин таъкидламоқчиманки, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулодда ҳодиса сифатида баҳоланади. Кечиктирмасдан тезкор гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилади. Айримлар «яхшиямки, бу ижтимоий тармоқларда тарқалди, бўлмаса иш ёпди-ёпди бўлиб кетарди, ҳеч қандай чора кўрилмас эди» дейишмоқда. Бу нотўғри. Ўз сафимизни тозалаш, биринчи навбатда, бизнинг ўзимизга керак.

Сафимизни адашиб кириб қолганлардан тозалаш бўйича кўп ишлар амалга оширилди. Масалан, 2019 йилда жами 7039 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган 1223 ходим жаримага тортилган. 133 нафари жиноий жавобгарликка тортилган. Жорий йилда эса 2350 ходим хизмат интизомини бузгани аниқланди. 529 нафари йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳамда 45 нафар ходим жиноий жавобгарликка тортилган. 78 нафар ходимимиз карантин қоидаларини бузганлик учун жаримага тортилган, бир нафари ишдан бўшатилган.

Сўзда эмас, амалда қонун устуворлигини таъминлаш — асосий вазифамиздир" - дейди ИИВ матбуот котиби.

Шунингдек, хизмат вазифасини бажариш жараёнида ИИВ ходимларига етказилган зарар ҳақида ҳам гапирди:

"2019 йилда хизмат вазифасини бажариш жараёнида 28 нафар ички ишлар ходими вафот этган, 229 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Аҳамият беринг, биргина йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вақтида 20 нафар ходим ҳалок бўлган, 81 нафари жароҳатланган.

Жорий йилнинг 5 ойида эса вафот этган ички ишлар ходимлари 5 нафарни, жароҳатланганлар 73 нафарни ташкил этди. Улар орасида 4 нафар вафот этган ва 31 нафар жароҳат олганлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларидир".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан