Sahid Hotel & Resort компанияси Ўзбекистонда яна бир меҳмонхона қуради

Sahid Hotel & Resort компанияси Ўзбекистонда яна бир меҳмонхона қуради

Индонезиянинг Sahid Hotel Management & Consultant (Sahid Hotels & Resorts) ҳамда Devel Eco Group LLC компанияси Ўзбекистондаги иккинчи меҳмонхонасини қурмоқчи. Бу ҳақда idnfinancial нашри хабар бермоқда.

Sahid Zarafshon Bukhara деб номланадиган меҳмонхона 2020 йилнинг феврал ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Sahid Hotels and Resortsнинг бош директори Ҳарияди Сукамдани Бухоронинг туристик салоҳияти ортиб бораётгани туфайли бу шаҳарда меҳмонхона қуришга қарор қилганини айтиб ўтган. “Бухоро Марказий Осиёдаги Ислом свилизацияси маркази”, - дея тушунтирди у Жакардаги меҳмонхонани бошқариш битимини имзолашда.

Ҳариядининг айтишича, Ўзбекистон тарихий биноларининг меъморий ечимлари гўзаллиги билан ҳам машҳур. У, шунингдек, исломдаги машҳур имомлардан бири Имом ал-Бухорийнинг Ватани ҳамдир.

Sahid Hotels and Resortsнинг илк меҳмонхонаси Sahid Royal Place Samarkand деб номланади ва у Самарқандда меҳмонларига хизмат кўрсатади.