Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саҳро чигирткаси мамлакатимиз ҳудудига қанча зарар етказди?
12.06.2020 18:58,  
607

2020 йилда республика бўйича зарарли чигирткаларни 597,9 минг гектарда тарқалиши ва кимёвий ишлов ўтказилиши башорат қилинган. Бу борадаги кураш тадбирлари бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, жойларга етказилган, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

Қайд этиш керакки, юртимизнинг ҳар бир вилоятида зарарли чигирткаларга қарши кураш учун 152 та трактор ОВХ пуркагичлари, 301 та моторли қўл пуркагичлари, 35 та автомашинага ўрнатилган УМО пуркагичлари, 7 та мотодельтаплан, 1 та газ-66-01 ўрнатилган FM-40 пуркагичи, 2 та трициклга ўрнатилган шлангли пуркагич, 55 та водовоз ва 653 нафар ишчилар жалб этилган.

Айни вақтда зарарли чигирткаларни 403,3 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 382 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди, жумладан, Қашқадарё вилоятида 94 минг гектарда, Сурхондарёда 84 минг гектар, Жиззахда 88 минг гектар, Қорақалпоғистон Республикасида 30 минг гектарда, Самарқандда 21 минг гектар, Тошкентда 19 минг гектар, Навоийда 22 минг гектар, Бухорода 11 минг гектар, Фарғонада 3 минг гектар, Сирдарёда 5.4 гектар, Андижонда 2.4 гектар, Наманган вилоятида 2.8 гектар ва Xоразм вилоятида 2 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди.

Ҳозирда Африка ва Марказий Осиё давлатларида саҳро чигирткаси ёппасига кўпайиб, 15 миллион гектар майдонда кўчиб юрибди. Афғонистон, Эрон, Судан, Эфиопия, Миср давлатларига саҳро чигирткалари келтирган зарар 500 миллион доллардан ошиб кетди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан