Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича суд ёпиқ тартибда бошланди
9.09.2019 22:41,  
51

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Саид-Абдулазиз Юсуповга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати  маълум қилди.

Судланувчи Саид-Абдулазиз Юсупов Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

«Суд жараёни давом этмоқда», — дейилади Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати ахборотида.

Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти — олий, оилали, муқаддам судланган, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан