Саида Мирзиёева пианино чалаётган қизи Саодатнинг фотоси ва ўғли Миромон чизган суратини эълон қилди

Саида Мирзиёева пианино чалаётган қизи Саодатнинг фотоси ва ўғли Миромон чизган суратини эълон қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева Facebook’даги саҳифасида мактабларда навбатдаги ўқув йили якунига етганига бағишланган пост қолдирди. Мирзиёева хоним постга иккита суратни ҳам илова қилган — бирида қизи Саодатнинг пианино чалаётгани акс этган бўлса, иккинчисида ўғли Миромон чизган «Троя» суратини кўриш мумкин.

Саида Мирзиёеванинг Facebook’да эълон қилган пости матни билан қуйида тўлиқ танишиш мумкин.

Дам олиш кунлари барчага хайрли бўлсин!

Қолаверса, нафақат навбатдаги ҳафта, балки бутун бир ўқув йили якунига етмоқда. Бу шундай бир даврки, фарзандларимиз нақадар қизиқувчан, асосийси, улғайиб бораётгани тобора аён бўлади. Ўғлинг тригонометрик функциялар ва геометрик прогрессияларни осонлик билан ечаётгани, расмлари эса аста-секин ҳақиқий картиналарга айланаётганини сезасан.

Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

Қизинг эса мусиқа дарсларида Бетховеннинг «Элизага» асарини ёдлаётгани, ўзбек, инглиз ва рус тилига қўшимча равишда француз тилини ҳам ўрганишни истаётганини тушунасан.

Фото: Facebook / Саида Мирзиёева

Нега фарзандларимиз муваффақиятларидан ўз ютуқларимиздан ҳам ортиқ фахрланамиз, уларнинг кичик ғалабаларидан хурсанд бўламиз? Эҳтимол, инсон бахтли келажакка инониши учундир. Шу ишончнинг энг мустаҳкам пойдевори эса бизнинг одобли ва билимли фарзандларимиздир!

Фарзандларингиз-чи, ўқув йили якунида улар сизни нима билан хурсанд қилди?

Фото: Саодат пианино чалмоқда; Миромоннинг «Троя» картинаси

Саида Мирзиёева