Саккиз ой давомида 1000 га яқин ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлган

Саккиз ой давомида 1000 га яқин ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлган

2020 йилнинг январ-август ойларида 3596 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Улардан 991 таси ўлим билан боғлиқ ҳодисалар, 2605 таси эса тан жароҳати билан боғлиқ ҳодисалар саналади. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, жами йўл-транспорт ҳодисалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 520 тага ёки 12,6% га камайган.

1528 та ЙТҲ пиёдалар, 619 таси болалар, 471 таси велосипедчилар иштирокида содир бўлди. Инсонлар ўлими билан якунланган айрим ЙТҲлар бу ерда танишишингиз мумкин. 

Энг кўп йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти (550 та);
  • Тошкент вилояти (429 та);
  • Тошкент шаҳри (396 та);
  • Наманган вилояти (374 та);
  • Андижон вилояти (356 та).

Йўл-транспорт ҳодисалари сони бўйича энг кўп пасайиш Жиззах (бу йил 96 та ЙТҲ, пасайиш 36%), Сурхондарё (бу йил 163 та, пасайиш 34,3%), Тошкент (пасайиш 26,8%), Қашқадарё (бу йил 175 та, пасайиш 21,9%), Андижон (15,4%) вилоятларида кузатилган. Фақат Наманган (+19,5%) ва Самарқанд (+1,6%) ҳодисалар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кўпайган.

28,4% ЙТҲга пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши сабаб бўлган, 17,1% ига эса белгиланган тезлик чекловлари риоя қилмаслик, 13,1% ҳолатда велосипедчилар йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши инсонларнинг ҳаёти ва мол-мулкига зиён етказган.