Саккиз ой ичида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 10,6 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўпдир. 80 фоиз ўтказмалар Россиядан қабул қилинган.
Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли МДҲга пул ўтказмаларининг пасайиши кутилган эди. Аммо Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари Россия Федерациясидаги меҳнат муҳожирларининг кўплиги ва қисман кучли рубль туфайли катта миқдордаги пул олишда давом этмоқда, дейилади ҳисоботда.
Бундан ташқари, ўзбекистонликлар уйга пул юбориш учун расмий каналлардан кўпроқ фойдаланишни бошладилар, бу эса трансчегаравий оқимларни ҳисобга олишни яхшилашга олиб келди.