Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Салондан харид қилинган машинада дефект чиқса...
13.06.2022 15:20,  
331

Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятининг хабар беришича, Бухорода автосалондан харид қилинган "Малибу" автомашинасида носозлик борлиги аниқланган.

Бухоро вилояти Шофиркон туман Шодлик МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро И.Ж Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Бухоро шаҳар жамиятига мурожаат қилиб, Бухоро вилоятида жойлашган автосалондан 369 000 000 сўмга «Малибу» русумли автомобиль харид қилганлигини аммо, харид қилинган машинанинг носоз эканлигидан норози бўлиб ҳамда автосалон ходимларига бир неча бор қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилиб келинаётганидан норозилигини билдирган.

Ушбу мурожаат Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан жойида ўрганилиб, автосалон раҳбарятига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг, муаммо зудлик билан ижобий ҳал этилди, яъни истеъмолчининг 369 000 000 сўмли автомашинанинг тузатиб берилди.

Истеъмолчи мурожаати эътиборсиз қолмаганидан ва ижобий ҳал этилганидан хурсанд бўлиб федерация ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Каримжон Хафизов

Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини

ҳимоя қилиш жамияти раиси

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан