Самарқанд ҳокими ва ўринбосарлари бир ҳафта жамоат транспортидп юради

Самарқанд ҳокими ва ўринбосарлари бир ҳафта жамоат транспортидп юради

Самарқанд темир йўл вокзали ёнидаги 28 сонли автобус

Самарқанд вилоятида ташкиллаштирилган ҳокимлик соатида вилоятда аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш масаласи муҳокама этилди.

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов соҳага масъул мутасаддилар, жумладан ўринбосари А.Шукуров, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Қоржовов, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Ф.Шайзоқов ҳамда Самарқанд шаҳар ҳокими Б.Облоқулов ва унинг ўринбосари Р.Олимовга бир ҳафта давомида автобус ва таксида юриб, аҳолига қандай транспорт хизмати кўрсатилаётганини ўрганиш вазифасини топширди.

Суратда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари А. Шукуров.

 

“Раҳбарлар автобусда юрса, оддий одамлар даврасида бўлса, кўп нарса ҳақида уларда аниқ тушунча, ёрқин тасаввур бўлади”, - деб ёзади ЎзА.