Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасида жойлаштирилди
7.12.2018 20:38,  
9

Шу йил 5 декабрида Халқаро Молия Корпорациясининг (ХМК) навбатдаги, миллий валютада ифодаланган “Самарқанд” облигациялари Лондон фонд биржасида (London Stock Exchange) жойлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Муддати 1 йил бўлган облигацияларнинг умумий қиймати – 123 млрд. сўм, фоиз ставкаси эса 9,45%ни ташкил этади.

Облигацияларни жойлаштиришдан олинган маблағлар “Ипак Йўли” АИТБ банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Бундан олдин ХМК Лондон фонд биржасида уч марта - муддати 2 йил, умумий қиймати 240 млрд. сўм бўлган "Самарқанд" облигацияларни 9,45%-9,5% ставкалари билан жойлаштирган эди.

Олинган маблағлар "Ҳамкорбанк" АТБ банкининг кичик бизнес субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан