Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд-Қарши трассасида хорижий туристлар автобусининг 2 соат ёқилғисиз қолиб кетганига изоҳ берилди
10.10.2019 16:50,  
57

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Самарқанд-Қарши трассасида Косон ёқилғи қуйиш шохобчасида транспорт воситасига дизель ёқилғисини қуйиш билан боғлиқ муаммо туғилгани туфайли хорижий туристлар автобусининг 2 соатга кечиктирилгани ҳақидаги хабар юзасидан Энергетика вазирлиги изоҳ берди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ёқилғини хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан, АЁҚШларга сотишда бозор муносабатларига амал қилади. Ҳозирги пайтда ушбу дизель ёқилғисини сотиш биржа савдолари орқали амалга оширилади. Бунда бозор тамойилига амал қилинади – биржадаги нарх ҳақиқий эҳтиёжни кўрсатади.

“Дотацияланган тақсимот даври тугамоқда. Демак, АЁҚШ мутлақо мустақил хўжалик юритувчи субъект, айни пайтда тижорий субъект сифатида мижозга ўз вақтида (яъни – дарҳол) ёқилғи сотиш ва натижада қанча фойда олиш масаласини ўзи ҳал қилади. Тижорий субъектларнинг аксарияти ўз бозоридаги конъюнктурани, бу ўринда – мижозлар эҳтиёжларини қондириш учун ёқилғи ҳажмини яхши билгани туфайли даромад олади ва ривожлана боради. АЁҚШдаги ҳолатга келсак, туристик автобус ҳайдовчиси ёқилғи қуйишни истаган, аммо бу АЁҚШда барча ҳолатлар эътиборга олинмаган”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, шу йилнинг сентябрида 45,4 минг тонна дизель ёқилғиси биржага қўйилган. Шундан 14,6 минг тоннаси сотилган, яъни таклиф талабдан ортиқ бўлган. Бунда қандайдир етказиб берилмаслик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Бу жараёнда мамлакатдаги барча юридик шахслар, шу жумладан, туристик фирмалар ўз эҳтиёжлари учун тўсиқсиз дизель ёқилғисини сотиб олиши мумкин. Аммо бунда янгиликлардан фойдаланишни ҳам ўрганиш зарурдир.

Хабарда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси туристик автобус ушбу АЁҚШ шохобчасига сайёҳлар қўшимча объектларни кўриш истагини билдиргани туфайли келгани қўшимча қилинган. Аммо ҳар қандай ҳолатда сайёҳларга тўлақонли хизматлар кўрсатилиш учун жавобгарлик турни ташкил қилган туристик компания зиммасида эканлиги айтилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан