Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд шаҳар мажбурий ижро бюросида 93,0 млн. сўмга яқин қалбаки квитанциялар аниқланди
19.07.2019 23:23,  
143

Охирги уч йил давомида АТИБ «Ипотекабанк» Самарқанд вилоят филиали кассалари орқали Самарқанд шаҳар МИБига тўланган жарима ва бошқа мажбурий тўловларнинг 93,0 млн сўмга яқини бюро банк ҳисоб рақамига бориб тушмаганлиги бўйича хабар келиб тушди. Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошкармаси расмий вакилининг берган маълумотига кўра ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, деб ёзмоқда блоггер Мирзо Субханов.

Жорий йилнинг июн ойида ҳам «Ипотекабанк» Самарқанд вилоят филиали кассалари орқали Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлимининг 29,0 млн. сўм маблағи талон-тарож қилинганлиги бўйича «Дарё» нашри хабар берган эди.

Хабарда банкнинг 30-сонли жамғарма кассасининг икки ходими 2017–2019 йиллар давомида пулларни банк касса дастурига кирим қилмасдан ўзлаштириб юборганлиги айтилган.

Ҳар қандай қалбаки квитанцияни ой охирига келиб, банк ҳисоб рақамига тушган жами пуллар ва келиб тушган квитанциялар суммаси солиштирмаси орқали осонгина аниқлаш мумкин. МИБ тизимида қалбаки квитанцияларнинг уч йил давомида аниқланмасдан келинганлиги ҳам асосли саволлар туғдирмоқда.

Давлатга топширилаётган тўловларнинг ярим йўлда юқолиб кетмаслиги мақсадида аксарият ташкилотларда штрих-кодли квитанциялар киритилганлигини айтиб ўтиш керак ва шу каби квитанцияларни мажбурий ижро тизимига ҳам татбиқ этилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. 

Қалбаки квитанциялар аниқланганлиги ҳолати юзасидан МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан олиб борилаётган суриштирув якуни бўйича расмий маълумот кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан