Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини юқори даражада ташкил этиш юзасидан қабул маросими ташкил этилди
10.05.2023 21:17,  
63

Жорий йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги томонидан қабул маросими нонуштаси ташкил этилди. Тадбирга халқаро ташкилотлар ва хорижий миссияларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари таклиф этилди.

Тадбир маданият ва туризм вазири О. Назарбековнинг тантанали нутқи билан очилди. Вазир ўз нутқида вазирлик ва унинг тузилмалари олдига қўйилган мақсад-вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилган ишларга, шу жумладан UNWTO Бош ассамблеясига қадар Самарқандда туризм таълими, туризмда аёлларнинг ўрни, экотуризм, гастрономик туризм, ИТ технологиялар, туризм соҳасидаги “ақл маркази”ни ташкил этиш бўйича муҳим халқаро тадбирлар режасига тўхталиб ўтди.

Тадбирда қуйидаги масалалар муҳокама қилинди: 

Маданият, санъат, кино, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликлар;
Бош Ассамблеянинг навбатдаги сессиясини етакчи хорижий ОАВларда тарғиб қилиш;
Хорижий давлатлар вакилларини Бош Ассамблея ва унинг доирасидаги “Туризм соҳасидаги инвестиция форуми”, “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё биринчи туризм форуми” ва бошқа тадбирларга жалб қилиш;
UNWTO равнақи йўлида “Ипак йўли” брендини қайта тиклаш бўйича аниқ муддатларни белгилаб олиш.

Худди шунингдек, ҳар бир дипломат билан алоҳида мулоқот қилиниб, маданият ва туризм соҳасидаги муҳим устувор масалалар юзасидан ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилиниб истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

Вазир дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакилларига мурожаат қилиб,  2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган UNWTO Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этишга чақирди. Шу билан биргаликда, 2023–2027 йиллар учун UNWTO Ижроия кенгаши аъзолигига номзодлар ташкилотнинг минтақавий комиссиялари йиғилишларида танлаб олинади ҳамда тасдиқлаш учун Бош ассамблеяга тақдим этилиши қайд этилди ҳамда Кенгаш аъзолигига Ўзбекистон Республикаси номзодини қўллаб қувватлаш сўралди.

Ўз навбатида, О. Назарбеков Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбир ўзбек халқи меҳмондўстликнинг энг юқори даражасида ташкил этилишини ва жаҳон туризм индустриясининг барқарор ривожланишига кучли туртки берувчи тарихий воқеага айланишини алоҳида таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан