Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд туманида содир бўлган сел бўйича расмий маълумот берилди
10.05.2022 15:46,  
120

Кеча, 9 май куни ёққан ёмғирлардан сўнг бир қатор ҳудудларда сел келгани ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Хусусан, Самарқанд туманида сел автомашинани ҳам оқизиб кетгани айтилганди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 9 май кунидан 10 май кунига ўтар кечаси Самарқанд тумани “Юқори Оҳалик” МФЙда қисқа муддатли кўп миқдорда ёмғир ёғиши натижасида ушбу ҳудудидан оқиб ўтувчи сойга ёмғир сувлари сиғмай, тошиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида тахминан соат 23:30 ларда ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро М.А.га тегишли бўлган жигули “ВАЗ-21011” русумли автомобилни уйи яқинида ёмғир сувлари тахминан 40-50 метр масофага суриб борган, натижада автомобилга қисман зарар етган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан туман ФВ бўлимига фуқаролар томонидан мурожаатлар келиб тушмаган, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан