Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд туманида содир бўлган ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
19.05.2022 12:58,  
66

Бугун, 19 май куни Самарқандда бир-бирига туташ 5 та хонадонда ёнғин бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, бугун соат 03:51 да Самарқанд тумани Жўйисой маҳалласидаги хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ва «КамАЗ» ёрдамчи автомашинаси жалб этилган. Ёнғин чиқаётган жойга соат 04:06 да етиб борилган ва соат 05:38 да ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида 5 та хонадоннинг тахминан 490 метр квадрат майдондаги шифт ва том қисми ҳамда уй жиҳозлари ёниб, зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан