Самарқанд ва Наманган “қизил” ҳудудда: карантин қоидалари ҳозирча сақлаб қолинади

Самарқанд ва Наманган “қизил” ҳудудда: карантин қоидалари ҳозирча сақлаб қолинади

Кеча, 5 май куни, Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда туманлар ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши маълум қилинган эди.

Самарқанд вилояти комиссиясининг йиғилишида маълум қилинишича, айни пайтда Самарқанд вилояти эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, бу ҳудудда ҳозирча карантин қоидалари юмшатилмайди.

Шунингдек, Наманган ҳам мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “қизил”, яъни юқори хавфли ҳудудга киритилди.

Чунки вилоят бўйича 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган ва Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди. Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган.