Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори билан Очилов Хуршид Абдурашидович вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди. 

Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.