Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд вилоятида йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди
24.05.2022 17:09,  
6

Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида қурилган, қуввати 100 мегаваттга тенг бўлган йирик қуёш фотоэлектр станцияси бугун, 24 май куни Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, бу электр станция йилига 260 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариб, 80 мингдан ортиқ хонадонни электр энергияси билан таъминлайди.

Шунингдек, станция ишга туширилиши натижасида йилига 78 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 100 минг тонна зарарли чиқиндиларнинг чиқиши олди олинади. Ушбу ҳажмдаги тежалган газ билан республикадаги мавжуд барча аҳоли хонадонларини ўн кун давомида табиий газ билан таъминлаш мумкин.

Аҳамиятлиси, қурилиш давомида 400 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритган бўлса, лойиҳа ишга тушиши натижасида 25 та янги иш ўрни яратилди.

Умумий қиймати 100 миллион долларига тенг мазкур лойиҳа Франциянинг “Total Eren” компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобига амалга оширилди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур станция Ўзбекистон тарихида қайта тикланувчи энергия манбалари асосида электр энергиясини ишлаб чиқарадиган иккинчи энг йирик қуёш фотоэлектр станцияси ҳисобланиб, айнан ушбу қувватдаги биринчи қуёш фотоэлектр станцияси 2021 йилнинг август ойида Навоий вилоятининг Кармана туманида ишга туширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу инвестиция лойиҳаси Президентимизнинг 2020 йил 13 майдаги ПҚ-4712-сон қарорига мувофиқ амалга оширилди.

Маълумот учун: 2023 йил якунига қадар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан қуввати 220 мегаватт бўлган вилоятдаги иккинчи йирик қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан