Самарқанд халқаро аэропортини кенгайтириш ишлари бошланди

Самарқанд халқаро аэропортини кенгайтириш ишлари бошланди

Самарқанд халқаро аэропортини реконструкция қилиш ишлари бошланди, деб хабар берди Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати.

"6 сентябрь куни Самарқанд халқаро аэропортининг тураргоҳи ҳамда учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш ишлари бошланди", - дейилади хабарда.

Мазкур реконструкция ишлари Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхоналар томонидан амалга оширилмоқда. Кенг кўламдаги бу ишларга 150 дан ортиқ транспорт ва техника воситалари жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти жорий йил 26 июль куни Самарқанд шаҳрига ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини ривожлантиришга оид реконструкция лойиҳаси билан танишган эди.

Бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

4454