Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд Халқаро хайрия ярим марафони ўтказилди (фото)
4.11.2019 09:52,  
111

3 ноябрь куни Самарқанд шаҳри мезбонлигида Ўзбекистонда илк марта ўтказилаётган Халқаро хайрия ярим марафони старт олди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг маълум қилишича, очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашди.

Ушбу хайрия ярим марафони Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташаббуси ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамкорлигида “Koʻngil koʻzi” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Югуришга Регистон майдони ёнида старт берилди. Иштирокчилар йўналиш бўйича Мирзо Улуғбек мадрасаси, “Шердор” мадрасаси, “Тиллакори” мадрасаси, “Руҳобод” мақбараси, “Гўри Амир” мақбараси, “Афросиёб” шаҳарчаси, “Ҳазрати Хизр” мақбараси, “Хўжа Дониёр” мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Шоҳи-Зинда ансамбли, Сиёб бозори, Биби Хоним масжидлари ёнидан ўтди.
Мусобақада дунёнинг 23 мамлакатидан ташриф буюрган мингдан ортиқ спортчилар билан бирга ўзбекистонлик атлетлар, сенаторлар, депутатлар, ишбилармонлар, ҳокимлик вакиллари, журналистлар ва жисмоний имконияти чекланган инсонлар ҳамда шунчаки спорт ихлосмандлари қатнашишди.

Хайрия ярим марафони 2 км, 10 км ва 21,1 км масофаларда ўтказилди. Иштирокчи аёллар ўртасида энг ёши улуғ спортчи — 72 ёшли Амегулсим Мусилманова, эркаклар ўртасида эса — 74 ёшли Гелман Қосимов бўлди.

10 км масофага ўтказилган югуриш мусобақасида қозоғистонлик Дмитрий Иванчуков биринчи, ўзбекистонлик Евгений Фадеев иккинчи, қоғоғистонлик Михаил Крассилов учинчи бўлди.

Аёллар ўртасида ҳам қозоғистонлик спортчи Татяна Нерознак маррани биринчи бўлиб кесиб ўтди. Ўзбекистонлик Зарнигор Худойбердиева ва Марина Хмелевская совриндорлар қаторидан жой олишди.

Эркаклар ўртасида 21,1 километрлик масофага югуриш бўйича сурхондарёлик спортчи Шоҳрух Давлатов маррага биринчи келди.

Аёллар ўртасида эса Нурхон Муҳиддинова 1-ўринни эгаллади.

Мазкур хайрия ярим марафони соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт туризмини ривожлантириш билан бир қаторда, имконияти чекланган инсонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.

Ярим марафондан тушган маблағлар Тошкент театрларидан бирида кўриш қобилияти заиф ва кўзи ожиз инсонлар учун қулай муҳит яратиш бўйича экспериментал лойиҳани амалга оширишга йўналтирилади. Ушбу дастур тифлоизоҳлаш (аудиодескрипция) ёрдамида пьесанинг театр саҳнасида намойиш этилишини ўз ичига олади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан