Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 2 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағлари талон-торож қилинган
1.05.2022 16:43,  
96

Прокуратура органлари томонидан банклар томонидан ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши мунтазам равишда ўрганилиб, аниқланган қонун бузилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилиб келинмоқда.

Хусусан, АТБ “Микрокредитбанк” Каттақўрғон филиали томонидан 2021 йил 29 июндаги кредит шартномасига асосан "J.S." МЧЖга экотуризм соҳасини ривожлантириш мақсадида Каттақўрғон сув омбори ҳудудида дам олиш масканларини ташкил қилиш учун йиллик 24 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан 6 ой имтиёзли давр асосида 36 ой муддатга 2 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилган.

Жамият ажратилган кредит маблағларининг бошқа тадбиркорларнинг ҳисоб рақамига ўтказишга эришиб, гўёки мазкур тадбиркорлар томонидан скутер, катамаран, мини яхта, катер банана, икки кишилик катамаран, музлаткич, совутгич (кондиционер) ва музқаймоқ дастгоҳи келтирилганлиги ҳақида сохта ҳисоб фактура орқали расмийлаштириб, ушбу маблағларни нақдлаштириб, жами 2 млрд. сўм жуда кўп миқдорда кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан "J.S." МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатларига киришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан