Самарқандда 250 йиллик мадраса музейга айлантирилди

Самарқандда 250 йиллик мадраса музейга айлантирилди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Пайшанба қишлоғидаги мадраса музей ҳамда жамоат кутубхонасига айлантирилди. Бу ҳақда muslim.uz портали STV телеканалига таяниб хабар бермоқда.

Телеканал хабарига кўра, тарихий объектни бундай қайта ташкиллаштириш маҳаллий зиёлилар вакиллари ва ҳурматли оқсоқоллар таклифи билан амалга оширилган.

Тумандаги нуроний кишилар сўзларига кўра, қарийб 250 йиллик тарихга эга бўлган мадраса Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар қишлоқ хўжалик ўғитлари омбори сифатида ишлатилган.

"Мавжуд маълумотларга кўра, мадраса 1791 йилда Муҳаммад Амир Нақиббекнинг ташаббуси билан қурилган, - дейди Илҳом Файзиев, тарихий обидаларнинг масъул вакили. - 1928 йилгача у мадраса бўлиб ишлаган ва кейинчалик аста-секин ташлаб қўйилган ҳолатга тушган. Кўп йиллар давомида маҳаллий аҳоли мулкни тартибга солиш илтимоси билан турли ҳокимият идораларига мурожаат қилишди, аммо амалий натижаларга фақат сўнгги йилларда эришилди". 

Энди бу ерда очилган кутубхонага ташриф буюрган ўқувчилар мадраса ҳужраларида китоб ўқишлари мумкин ва шу билан узоқ ўтмиш атмосферасига кириб борадилар. Тарихсеварлар Каттақўрғон туманининг бой тарихини акс эттирувчи катта экспонатлар тўплами билан танишишлари мумкин.