Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 26 киши хот-дог ва шаурмадан заҳарланди
9.10.2019 10:44,  
183

7 октябрь куни соат 14.10 дан 8 октябрь соат 24.00 га қадар Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 26 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар мурожаат қилишган.

Улар “Овқат токсикоинфекцияси” бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган бўлиб, беморларга малакали шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Мазкур ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан ўтказилган бирламчи эпидемиологик суриштирув натижасида қуйидагилар аниқланди.

Шифохонага мурожаат қилган фуқаролар жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 13.00 ва 17.30 оралиғида Самарқанд шаҳридаги Сиёб деҳқон бозори ҳудудида жойлашган “Бахтиёр” МЧЖга қарашли хот-дог тайёрлаш шохобчасидан хот-дог ва шаурма маҳсулотларини истеъмол қилишган. Мазкур шохобча ўрганилганда, шохобча ўз фаолиятини тўхтатганлиги ва хот-дог маҳсулотлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

– Мутахассисларимиз томонидан мазкур хот-дог шохобчаси атрофидаги хонадонларда хот-дог ва шаурма маҳсулотларини ҳарид қилиб, истеъмол қилган фуқароларни аниқлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда, уйма-уй кўриклар ташкил этилди, – дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов. – “Бахтиёр” МЧЖда бир кунлик муддатда текшириш ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тегишли ҳужжатлар тўпланиб, буюртма тайёрланди.

Беморларнинг аҳволи, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан