Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 4 нафар эркак ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғирлаб кетди
4.02.2023 20:43,  
110

2023 йил 25 январь куни Э.Т. "102" қисқа рақамга қўнғироқ қилиб, Каттақўрғон тумани "А.Навоий" МФЙ "А.Навоий" кўчасида ўрнатилган банкомат шохобчасидан номаълум шахслар томонидан бир дона банкомат қурилмаси ичида бўлган 720.000.000 сўм миқдордаги пуллари билан ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида Каттақўрғон туман "Таварон" маҳалласи ҳудудидаги ташландиқ жойдан ўғирланган банкомат аппарати бўлакларга бўлинган ҳолда топилган.

Ушбу жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни қидириб топиш бўйича олиб борилган суриштирувлар давомида мазкур жиноятни 1995 й.т. Б.А., 1998 й.т. О.З., 1994 й.т. Б.Н. ва 1994 й.т. Х.О.лар содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу шахслар қўлга олиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан