Самарқандда 40 бош қўй-қўзилар ўғирлаб кетилди

Самарқандда 40 бош қўй-қўзилар ўғирлаб кетилди

Самарқанд вилоятида 2020 йилнинг 9 май куни Нарпай туман ИИБга 22 ёшли Ж.А ариза билан мурожаат қилди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, аризада 7 май кунидан 8 май кунига ўтар кечаси “Муқумий” маҳалласида жойлашган хусусий корхонанинг ер майдонидаги қўйхонадан 40 бош умумий нархи 60.000.000 миллион сўмлик қўй-қўзилари ўғирлаб кетилгани билдирилган.

Ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 39 ёшли Х.Ж., содир этилганлиги аниқланиб, ундан Ж.А., га тегишли 28 бош қўй-қўзилар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Жиноят иши бўйича Х.Ж., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.