Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ноқонуний ер сотиш ҳолатининг олди олинди.
Самарқанд туманида яшовчи, вақтинча ишсиз Х.С. шу тумандаги маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштирилган иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих ер майдонининг 5 сотихини трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фабрика қуриш учун бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига ундан 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, сўралган пулнинг 70 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.