Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 500 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
30.03.2022 18:32,  
118

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида коррупцияга қарши кураш йўналишида Самарқанд шаҳрида турар-жой биноларини қуриш учун ажратилган ернинг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2021 йилдаги 93-Қ-сонли қарори билан Қорасув массивида 16 қаватли турар-жой бинолари қуриш учун “Сам Қора-Сув Строй” МЧЖга 1 гектар ер майдони ажратилган.

Бироқ ноқонуний ер савдоси билан шуғулланувчи, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган Я.О., 1978 йилда туғилган А.Н. ва 1968 йилда туғилган А.К. ўзаро жиноий тил бириктириб, ушбу ҳудудда ҳозирга қадар қурилиш ишлари олиб борилмагани, 2022 йил декабрь ойида ер майдони давлат захирасига қайтарилиши лозимлигини билган ҳолда, маҳаллий фуқарога мазкур ер майдонини 500 минг АҚШ доллари эвазига ҳокимият идораларидаги танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилади. Аммо уларнинг қувончи узоққа чўзилмади, улар келишилган маблағнинг 250 минг АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан