Самарқандда 67 бош қўйларни ўғирлаганлар қамалди

Самарқандда 67 бош қўйларни ўғирлаганлар қамалди

Фото: yandex.com

2019 йил 18 октябрда 53 ёшли Мурод Н. жиноий шериги 34 ёшли Маъмуржон У. билан фуқаро Э.Х.нинг Самарқанд вилояти Нуробод туманида жойлашган ҳовлисига ғайриқонуний равишда кирган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизматининг маълум қилишича, улар оғилхонадан Э.Х.га тегишли, ҳар бирининг баҳоси 1.300.000 сўмлик, жами 87.100.000 сўм бўлган 67 бош қўйларни шу эрдаги қирга ҳайдаб боради. Қирда қўйлардан 46 тасини “Ласетти” ва “Газелʼ” русумли юк автомашиналарига юклаб, сиғмай қолган 21 бош қўйларни ушбу жойга қўйиб юборишади.

МАВЗУГА ДОИР: Қашқадарё ҳокими далани пайҳон қилган қўйларни сўйишни буюрди (видео)

Ўғрилар қўйларни Бухоро вилояти, Вобкент туманига олиб бориб, таниши У.Х.га ўзига тегишли эканлигини айтиб, ҳар бирини 930.000 сўмдан ҳисоблаб жами 40.920.000 сўмга сотиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нуробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов жараёнида аниқланишича, Маъмуржон У. такроран 2019 йил 31 октябр куни Бухоро вилояти, Вобкент туманида жойлашган боғдорчилик фермер хўжалигидан фуқаро У.Ҳ.га тегишли муқаддам ўзи унга сотган ҳар бирининг баҳоси 930.000 сўмлик жами 39.060.000 сўм бўлган 42 бош қўйларини ва А.Х.га тегишли 1 бош баҳоси 1.000.000 сўмлик қўйини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

МАВЗУГА ДОИР: Чўчқа ва қўй гибридидан яратилган қўй гўшти Ўзбекистонга келди деган хабарлар ростми?

Жиноят иши бўйича Маъмуржон У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари билан ва Мурод Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Хабарда айтилишича, дастлабки тергов жараёнида Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар томонидан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар тўлиқ қопланган. Тергов якунига кўра жиноят иши айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган. Жиноят ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2020 йил 7 январдаги ҳукмига кўра, Маъмуржон У. ва Мурод Н.лар ушбу жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, Маъмуржон У.га нисбатан 3 йил 3 ой муддатга, Мурод Н.га 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

МАВЗУГА ДОИР: “Қашқадарё ҳокими буйруғи” билан қўйларни сўйганлар жазоланди