Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда 9 ойлик чақалоқни ваҳшийларча ўлдирган ўгай ота 13 йилга қамалди
8.04.2022 17:04,  
300

2021 йилнинг 20 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи ўгай ота 9 ойлик чақалоқни ваҳшийларча ўлдирди. Бу ҳақда Uznews.uz нашри ҳабар бермоқда.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 18 октябрь куни қотилнинг аёли ишга деб уйидан чиқиб кетган. Аёли 2 кун мобайнида уйига қайтмаган ва бундан ўгай отанинг жаҳли чиққан. Унинг сўзларига кўра, судланувчи гўдакни қўлига олиб, ерга улоқтириб юборган ва яна қайта беланчакка солиб қўйган.

Экспертиза хулосасига кўра, болакайнинг жонсиз танасининг кўкрак қафас чап соҳасида қонталаш жойларни, бош юмшоқ тўқимасига қон қуйилиши, бош мия пардалари ости тўқимасида қон қуйилиши каби жароҳатлари аниқланган. Ушбу жароҳатлар ўтмас тиғли жисм ёрдамида амалга оширилган.

Самарқанд туманинг ЖИБ туман судида ушбу қотиллик бўйича ўгай отага суд ҳукми ўқилди. Унга кўра, Б.М ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Суд ҳукмига кўра ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда ўгай ота га 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан