Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда абитуриентлар қайси биноларда имтиҳон топширишлари маълум бўлди
2.05.2018 12:21,  
12

1-15 август кунлари Самарқанддаги бешта бинода олий ўқув юртларига бакалавр йўналишига кириш имтиҳонлари олинади, деб хабар қилди "Самаркандский вестник".

Хабарда айтилишича, кириш имтиҳонлари СамДУ академик лицейи спорт залида (540 ўрин), Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 3 та залида (жами 1 440 ўрин) ҳамда Самарқанд педагогика ва сервис касб-ҳунар коллежи биносида (1 080 ўрин) ўтказилади.

Илгарироқ Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган олимпия заҳиралари мактаб-интернатида олий таълим муассасаларига қабул учун ўтказиладиган тест синовлари бўйича репетиция жараёни бўлиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади. Шунингдек, кириш тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан