Самарқандда аҳолининг тинчини бузаётган «Чупакабра» отиб ўлдирилди

Самарқандда аҳолининг тинчини бузаётган «Чупакабра» отиб ўлдирилди

Фото: ИИБ Ахборот хизмати

2020 йил март ойининг бошларида тунги вақтларда Оқдарё тумани “Янгиҳаёт” маҳалла фуқаролари йиғинига қарашли Янгиҳаёт, Янгиқўрғон ҳамда Галаравот қишлоқларидаги хонадонларда очиқ ва қаровсиз қолган қўй ва товуқларга “ёввойи ҳайвон” ҳамла қилиб кетаётганлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Ҳолатни ўрганиш мақсадида зудлик билан туман Ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, туман ДСЭНМ, туман Ветеринария ва кўнгилли фуқаролардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Самарқанд вилоят ИИБ Ахборот хизмати бошлиғи Жаҳонгир Сағдуллаевнинг маълум қилишича, 4 март куни туман ҳудудидаги овчилик жамиятига аъзо бўлган овчилар кўнгилли тадбирга жалб этилди ва Янгиҳаёт маҳалласи қишлоқларидаги хонадонларда текшириш ишлар ташкил этилди.

Тахминан соат 16:00 ларда Янгиҳаёт қишлоғидан ўтиб кетаётган “ёввойи ҳайвон”, яъни “шоқол” аниқланади ва овчилар томонидан отиш йўли билан йўқ қилинди.