Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда автобус трамвай йўлини кесиб ўтиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланди (видео)
16.10.2021 20:19,  
126

Самарқандда автобус ҳайдовчиси йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиб ҳаракатлангани айтилган хабар ва ҳолат акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, 14 октябрь куни соат 11:30 ларда Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасида юз бергани аниқланди.

Маълум қилинишича, Isuzu русумли йўловчи ташувчи автобус авария ҳолатини юзага келтириши мумкин бўлган қоидабузарликлар содир этиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган.

Текширув мобайнида ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ эмаслиги, транспорт воситасига рухсат этилмаган жиҳоз (овоз кучайтитгич) ўрнатилгани маълум бўлган ва белгиланган тартибда маъмурий баённома тузилиб, автобус вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан