Самарқандда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Самарқандда автобус ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этди

Бугун, 3 сентябрь куни Самарқанд  вилояти  Жомбой  туман Бешбола қишлоғи худудида  ISUZI русумли автобус билан МАN русумли юк автомашинасини тўқнaшиб кетди.

Соғлиқни сақлаш вазири хабарига кўра, автобусда 31 нафар йўловчи бўлган. Уларнинг 22 нафари  турли даражадаги тан жароҳати олган. 1 нафар йўловчи  воқеа жойида вафот этган. Тез тиббий ёрдам биригадаси воқеа жойига 5 дақиқада  етиб борган. Жами 8 та тез тиббий ёрдам бригадаси кўмагида  жароҳатланганларнинг барчаси тезкор равишда Жомбой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан беморларга ўз вақтида тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида санитар авиация хизмати орқали нейрохирург, хирург, травматолог  каби қатор тажрибали мутахассислар сафарбар этилган.

Айни пайтда йўл-транспорт ҳодисаси натижасида  жароҳатланганларнинг 6 нафари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг  Самарқанд филиалига  даволаниш учун кўчирилган, 3 нафар беморга Жомбой туман тиббиёт бирлашмасида, 13 нафар беморга эса  амбулатор тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Ҳозирда ССВ томонидан  ҳалокат оқибатида жабрланганларга юқори малакали тезкор ва сифатли  тиббий ёрдам кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Қўшимча дори-дармон ва тиббий воситалар етказиб берилди.

4524