Самарқандда аёл квартира сотиб олиш учун фарзандини сотмоқчи бўлди

Самарқандда аёл квартира сотиб олиш учун фарзандини сотмоқчи бўлди

Самарқанд вилоятида 6 ёшли ўғлини сотмоқчи бўлган аёл ушланди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Пахтачи туманида содир бўлган. Аёл ўғлини 6 минг долларга сотмоқчи бўлди.

Аёлнинг сўзларига кўра, олган пулига у квартира сотиб олмоқчи бўлган ва ўша ерда бошқа икки нафар фарзанди билан яшашни режалаштирган. Суд қарорига кўра, аёл 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аёлнинг фарзандлари меҳрибонлик уйига топширилган.