Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум этилди

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар умрбод озодликдан маҳрум этилди

Самарқандда бир оиланинг 5 нафар аъзосини ўлдирган шахслар устидан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов «Дарё» нашрига маълум қилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди биносида 6 сентябрь куни судланувчилар Ғолиб Ташанов (1981 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, оилали, уч нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Жаҳонгир Усмонов (1993 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, оилали, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз), Шамшиддин Эсонбоев (1995 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти — ўрта, уйланмаган, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) ва Хабибулло Нурманов (1996 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати — ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта-махсус, уйланмаган, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Жиноят иши Ўзбекистон Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида ҳамда судьялар О.Арабов ва Э.Эргашевдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ғолиб Ташанов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 270-моддаси, 1-қисми ва 273-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбсиз деб топилиб оқланди ва жиноят ишининг шу қисми тугатилди.

Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбоев ва Хабибулло Нурмановнинг айбидан Ўзбекистон Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «о» банди ҳамда «п» бандидаги қасддан одам ўлдириш жиноятининг «уюшган гуруҳ аъзолари томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда» содир этишда ифодаланган малакаловчи белгиси чиқарилди.

Ғолиб Ташанов, Жаҳонгир Усмонов, Шамшиддин Эсонбое ва Хабибулло Нурмановнинг жиноий ҳаракатлари ЖКнинг 164-моддаси 4-қисмининг «в» бандидан, ЖКнинг 33-моддаси талабларига мувофиқ, Жиноят кодекси 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандларига, Жиноят кодекси 267-моддаси 3-қисмининг «б» бандидан Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандига қайта квалификация қилинди.

Ғолиб Ташанов Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Жаҳонгир Усмонов Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» банди, 276-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Шамшиддин Эсонбоев Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Хабибулло Нурманов Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «а», «в», «ж», «и», «п» бандлари, 164-моддаси 3-қисмининг «в», «г» бандлари, 267-моддаси 2-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга Жиноят кодексининг 59-моддаси тартибида, ўташ учун узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида ўтаттириш белгиланди.

Мазкур жиноий иш бўйича судга раислик қилувчи томонидан судланувчиларга ва бошқа томонларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилди.

Эслатиб ўтамиз, айбланувчилар Самарқанд вилояти Иштихон тумани Чимқўрғон маҳалласида яшовчи оиланинг 5 нафар аъзоси — эр-хотин, икки ўғил ва бир қизни ваҳшийларча ўлдириб, Қўшработ тумани Боқи қишлоғида Damas автомашинаси ичига ташлаб кетган. Уларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд иши 4 сентябрь куни бошланган эди.

5613