Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқандда Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеянинг 25-сессияси ўтказилади
26.12.2022 17:00,  
60

“Самарқанд вилоятининг туризм ва транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, вилоятни “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” концепцияси асосида ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампанияси йўлга қўйилади.

2026 йил 1 январгача тадбиркорлар:

4 юлдузли ва ундан юқори тоифагали меҳмонхона учун зарур товарларни олиб кирганда божхона божини тўлашдан;
Самарқанд туристик марказида қурилиш учун “вақтинча олиб кириш” божхона режимига олиб кириладиган ускуналар учун даврий божхона тўловларини тўлашдан озод этилади.

2023 йилнинг 1-чорагида Самарқанд шаҳрида “Aviation & Logistics Forum” II халқаро авиация форуми ўтказилади.

Самарқанд туристик маркази ҳудудида чет эллик шахслар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари ташкил этилади.

2023 йил 1 сентябргача шаҳарлараро ва халқаро автобус қатновлари ахборот технологиялари орқали йўлга қўйилади. Мазкур тизимда:
чипталарни “Uzbus” платформасида харид қилиш тартиби;
автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ҳамда мониторинг қилиш бўйича ягона платформа яратилади.

2023 йил 1 февралгача Аэропортда туризм ахборот маркази ташкил қилинади.

Маълумот учун, БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеянинг навбатдаги 25-сессиясини Самарқанд шаҳрида ўтказиш белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан